Мақомоти иҷроияи маҳалии ҳокимияти давлатии ноҳияи Дарвоз

ИТП ТЭТ аъзолари ќамоќхонадаги исён сабабчиларидир

Хўжанд шањридаги оѓир ва ўта оѓир жиноятлар, терроризм ва экстремизм учун жазо муддатини ўтаётган мањкумлар саќланувчи 3-раќамли колонияда юз берган исён ташкилотчилари ва иштирокчиларига нисбатан текширув давом этмоќда.

Бироќ олинган маълумотларга кўра, исённинг асосий сабабчилари ва охир-оќибат, одамлар, жумладан, ќоровуллар њалок бўлиши айбдорлари ИТП ТЭТнинг ўша ерда жазо муддатини ўтаётган аъзолари эканликлари маълум бўлди. Бу ишда уларнинг њали озодликда юрган маслакдошлари ёрдам беришган. Тожикистондаги асосий сиёсий ва иќтисодий воќеа – жорий йилнинг 16 ноябрида «Роѓун» ГЭСи стратегик иншоотининг биринчи агрегати ишга туширилиши олдидан улар ушбу ќонли драмани атайлаб ташкил ќилишди. Шу билан бирга, мамлакат ва унинг рањбарияти нуфузига салбий таъсир кўрсатишга њаракат ќилишди. Аммо улар бунинг уддасидан чиќишолмади. Роѓун ГЭСининг бутун минтаќа учун катта ањамиятини тушунган њолда, бу ерга ушбу йирик тантанали тадбирда иштирок этиш учун олиймаќом хорижий мењмонлар ва 30та мамлакатдан 100дан зиёд журналистлар ташриф буюрмоќда. Њукумат ва халќнинг бундай биргаликдаги муваффаќияти ИТП ТЭТ, «Жамаат Ансоруллоњ» (ИТП ТЭТнинг жангари ќаноти), ИШИД ва бошќа душманлик руњидаги террорчи-экстремист кучларга тинчлик бермаяпти. Табиийки, Тожикистон энергетик мустаќилликка эришиши истиќболи на улар ва на бошќаларини ќувонтирмайди. Уларнинг барчаси ёш мустаќил давлат атиги 30 йилда эришган ютуќларни њасад билан кузатар экан, ќаттиќ ѓазабланишмоќда. Узоќдан кузатишяпти, чунки уларнинг фаолияти таќиќланган. Тожикистонда ИТП ТЭТ ва ИШИД – ноќонуний. Уларга муњим стратегик иншоот – Роѓун ГЭСи ва умуман, ушбу мамлакатга кириш йўли бутунлай ёпилган.

Террорчилар, бузѓунчилар, жиноятчилар ва экстремистлар њаракатлари њар ќандай ГЭС учун жуда катта хатардир. Аъзолари одамлар кўп йиѓиладиган жойларда неча марталаб терактлар ташкил ќилган ИТП ТЭТнинг њаќиќий моњияти ва маќсадини билган њолда, уларни нима учун Роѓун ГЭСи яќинига йўлатмаслик кераклиги аниќ бўлади. Устига-устак, ушбу гидролойиња муњокамаси ва ќурилишига тайёргарлик масаласида ИТП ТЭТ четдан кузатувчи мавќеини эгаллаганди. Унинг аъзолари ўзларининг Тожикистонда ютуќлар, гуллаб-яшнашлар ва энергетик мустаќилликни истамайдиган хорижий њомийларига хушомад ќилишиб, бу борада бирон марта ўз мавќеларини айтишмади.

ИТП ТЭТ рањбарияти энди бу воќеаларни фаќатгина узоќдан туриб кузатишлари мумкин. Зеро, бу миллий байрам уларнинг якуний маѓлубияти, ќор кунлари, катта фожиаси њисобланади. Бугун улар ва уларнинг хорижий њомийлари ўз жиноий фаолиятлари тактикасини ўзгартиришди. Бугун улар ўзларининг террорчилик режаларини пинњона, яширин, бегона ниќоб остида яширинган њолда, номини ўзгартириш ва бегона байроќ остида амалга оширишмоќда.

Айнан шунинг учун, М.Кабирий ИТП ТЭТни аслида миллатга ќарши бўлган «Тожикистон миллий алянси» номли парда билан ёпди.

Айнан шу туфайли, Данѓара ноњиясида хорижий сайёњларга нисбатан шафќатсиз терактни содир этган ИТП ТЭТ террорчилари ўз ёвузликларини ИШИД байроѓи билан ёпишди. Айни пайтда ушбу жиноят бўйича текширув давом этмоќда. Гуруњ рањбари, бош ижрочи Х.Абдусамадов ва ИТП ТЭТнинг ушбу терактга алоќадар 14 нафар аъзоси ќўлга олинган. Америка ФБР (федерал текширув бюроси) директори Тожикистонга велосипедда њаракатланувчи сайёњлар ќотиллигини текширувда амалий ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Айнан шунинг учун, ќамоќхонада исённи ташкил этгандан кейин, ИТП ТЭТ ёрдамчи ва ѓоявий илњомлантирувчилари гўёки ИШИД террорчи гуруњи аъзоси соќчининг ќуролини тортиб олган њолда, уни ќуролсизлантириб, назоратчилар ва ќоровулларга ўќ уза бошлагани њаќида хабар тарќатишди. Аслида эса, асосий ташкилотчилар ИТП ТЭТнинг террорчилик фаолиятида иштирок этганлик учун судланган аъзолари њисобланади. 

Ќамоќхонадаги бўйсунмаслик њамиша умидсизланган ва шафќатсиз хусусиятга эга бўлади. Айниќса, исён кўтарган мањкумлар террорчи ва ќотиллар бўлишса. Зеро, улар на ўзлари ва на бошќаларнинг њаётини ќадрлашмайди. Шундан келиб чиќилса, уларни ќайта тарбиялаш ва айбларини англаб етишлари мушкул кечмоќда. Шунинг учун ИТП ТЭТ аъзолари ўз камерадошларини ќўзѓатган њолда, исён ва ќочиш сабабчиларига айланишди.

Ќамоќхонадаги исённинг бењудалиги аниќ – ќандай исён ќилма, бу ерда барибир аниќ тартиб, интизом ва тегишли чекловларни оласан. Бўйсунмаслик, ќонуний жазоларини ўтишни истамаган террорчи ва ќотиллар айби билан ўз хизмат вазифаларини њалол ижро этаётган ёш хизматчилар њалок бўлишиб, уларнинг фарзандлари етим ќолганликлари ќайѓулидир. Аммо Тожикистонга душман кучларнинг кирдикорларига ќарамасдан, Тожикистонннинг бу ва бошќа болаларини ўз оталари ќўллари билан ќурилган бахтли келажак кутмоќда. Эртанги куннинг ўзидаёќ улар катта воќеа – Роѓун ГЭСи очилишининг гувоњи бўлишади.

 

Анвар Тўраев,

Тожикистон Республикаси Суѓд вилояти жамоатчилик њуќуќий кенгаши аъзоси.

 



Омори сомона

1321936
Имрӯз
Дирӯз
Ҳафтаи равон
Ҳафтаи гузашта
Моҳи равон
Моҳи гузашта
Ҳамаи рӯзҳо
559
476
2877
1315378
11896
23181
1321936